Хитойнинг дастлабки космик юк кемаси «Тяньчжоу-1» автоматик тартибда «Тяньгун-2» космик модули билан бирикди. Жараён Хитой Марказий телевидениеси орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».

«Тяньчжоу-1» 20 апрель куни Хайнань вилоятидаги Вэньчан космодромидан учирилган эди. Унинг миссияси «Тяньгун-2» космик лабораторияси модулига 6 тонна юкни етказишдан иборат.

Кема икки бўлмадан иборат бўлиб, уларнинг биргаликдани узунлиги 10,6 метри, диаметри эса 3,3 метрни ташкил этади.

«Тяньчжоу-1» биринчи Хитой орбитал станциясини яратиш бўйича зарур технологияларни синовдан ўтказиш дастурининг бир қисми ҳисобланади.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!