NASA агентлигининг MRO зонди камералари Марс шимолий қутбидаги ҳозирча номсиз кратерда кучли кўчкиларнинг энг тиниқ суратларини олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда MRO лойиҳаси раҳбари Альфред Макьюэн (Аризона университети, АҚШ) маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

Foto: NASA

Фото: NASA

Мазкур кўчкилар қуруқ муз эриши оқибатида ҳосил бўлгани билдирилмоқда.

«Марсдаги бу нуқта сайёра юзасидаги кўчкиларнинг энг яққол изидир. Бундай жарликлар тупроқда қуруқ муз қатлами пайдо бўлиши мумкин бўлган Марс қиши даврида юзага келади. Бошқа тарафдан, шимолий ярим шардаги қиш жанубга қараганда анча қисқа ва юмшоқ, шу сабабли бу ерда бундай жарликлар кўп ҳам ҳосил бўлавермайди», — ҳикоя қилади олим.