Олимлар Ерга астероид тушиши оқибатида юз бериши мумкин бўлган энг хавфли ҳалокатлар рўйхатини тузди. Бу ҳақда «НаукаТВ» нашри хабар берди.

Foto: “Naukatv”

Фото: «Наукатв»

Астероид билан тўқнашганда Ер учун энг хавфли ҳалокат кучли шамоллар ва зарбали тўлқинлар бўлиб чиқди. Буни тушунтириш учун буюк британиялик олимлар тўқнашиш ҳолатида сайёра билан боғлиқ бўлган еттита ҳодисани ўрганиб чиқди. Бу рўйхатдан фавқулодда юқори ҳарорат, зарбали тўлқинлар, учувчи бўлаклар, цунами, сейсмик тебранишлар, бўронли шамоллар, шунингдек, кратерларнинг ҳосил бўлиши киради.

Саутгемптон университети жамоаси Ерга диаметри 15 метрдан 400 метргача бўлган 50 мингта астероид тушишини моделлаштирди. Таъкидланишича, диаметри 60 метр бўлган астероид сайёрага бир ярим минг йилда бир марта урилса, диаметри 400 метр бўлган астероид эса юз минг йилда бир марта Ер билан тўқнашади. «Астероиднинг Ерга урилиш эҳтимоли жуда паст, бироқ агар уриладиган бўлса, оқибатлари тасаввур қилиб бўлмас даражада бўлади», — дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи Клеменс Румпф.

Унинг сўзларига кўра, ўлимни юзага келтирувчи астероидлар урилиши жуда кам юз беради, бироқ ҳамма нарсага тайёр бўлиш керак ва олдиндан ўлим сонини ва вайроналикни қандай камайтиришни тушуниш керак.

Тадқиқот гуруҳи юқорида қайд этилган ҳодисаларнинг эҳтимолий оқибатларини таҳлил қилиб, уларнинг қанча инсон умрига зомин бўлишини ҳисоблаб чиқди ва уларни энг хавфлидан энг хавфсизгача тартибда жойлаштирди. Тадқиқот натижаларига кўра, кучли шамоллар ва зарбали тўлқинлар сайёра аҳолиси 60 фозининг умрига зомин бўлиши мумкин.

Тахмин қилинишича, Ернинг астероид билан тўқнашишида юзага келадиган тасаввур қилиб бўлмас даражадаги кучли зарбали тўлқинлар атмосфера босимининг кескин ўзгариши натижасида юзага келади ва одам ички аъзоларига зарар етказади. Кучли шамоллар эса енгиллик билан одам танасини учириб кетишга қодир бўлади ёки ўрмонни текисликка айлантириб қўя олади.

Тўқнашув натижасида Ер юзасини қоплаб олиши мумкин бўлган иссиқлик ҳаракати сайёра аҳолисининг 30 фоизини ҳаётдан олиб кетиши мумкин. Бироқ бундан ерости иншоотларида яшириниш орқали сақланиш мумкин бўлади.

Рўйхатнинг кейинги қаторида цунами бўлиб, ҳисоб-китобларга кўра, у 20 фоиз аҳолини олиб кетиши мумкин. Бироқ бунда астероиднинг ерга урилиш жойини ҳисобга олиш керак. Агар тўқнашув океанда юз берса, тўлқин сув бўйлаб тарқалади ва материкка етиб келгунга қадар у деярли ўз кучини йўқотади. Тўқнашув қуруқликда юз берса, океандагидан анчагина хавфли бўлади.

Бундан ташқари илмий гуруҳ инсон ўлимини юзага келтириши мумкин бўлган астероидлар ўлчамини ҳисоблаб чиқди. Унга кўра, диаметри 18 метрдан катта бўлган астероидлар инсон ўлимини юзага келтиради, ундан кичик ўлчамдаглари эса Ерга етб келгунча атмосферада ёниб кетади.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!