Cassini космик зонди Сатурн ва унинг ҳалқалари орасидан учмиб ўтди. У шундай ҳаракатни амалга оширган илк қурилма бўлди, дея хабар бермоқда Meduza.

Манёвр вақтида Cassini билан алоқа узилган эди — унинг антенналари қурилмани Сатурн ҳалқалари ташкил топган зарралардан муҳофаза қиладиган ҳолатга кирган эди.

Cassini билан алоқа 27 апрель куни Тошкент вақти билан 12:00 атрофида қайта тикланиши кутилмоқда. Шундан сўнг зонд Ерга Сатурн ва унинг ҳалқалари орасидан ўтиш вақтида олинган суратларни узатади.

Миссия режасига кўра, Cassini 22 марта Сатурн ва унинг ҳалқалари орасидан учиб ўтади. 15 сентябрь куни миссия якунига етади — космик станция Сатурн атмосферасига кириб, ёниб кетади.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!