Хитой миллий космик бошқармаси (CNCA) бош котиби Тян Юлунь Пекин Европа космик агентлиги (ESA) билан «ой қишлоғи» қурилиши борасида музокаралар олиб бораётган ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда, ХХРнинг People’s Daily ҳукумат нашрига асосланиб, «РБК» ёзмоқда.

Foto: Reuters

Фото: Reuters

Мазкур ахборотни Европа космик агентлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Пал Хвистендал тасдиқлади.

«Хитойликларда жуда истиқболли ой дастури бор. Фазо 1960 йиллардаги космик пойгадан сўнг анча ўзгарди. Биз фазони тинчлик йўлида ўзлаштириш учун халқаро ҳамкорликни йўлга қўяётганимизни тушунамиз», — унинг сўзларини келтиради Bloomberg.

Европа агентлиги бош директори Иоганн-Дитрих Вернер «ой қишлоғи» келажакда Марсга миссиялар йўллаш учун майдончага айланади деб ҳисоблайди. Шунингдек, у космик туризмни ривожлантириш ҳамда Ойдан фойдали қазилмалар олишда ёрдам беради.

Лойиҳа қачон амалга оширилиши ҳозирча маълум эмас.