Охирги пайтларда классик услубдаги катта тўй тантаналари келин ва куёвнинг характерларини ўзида акс эттирувчи анча ихчамлаштирилган кечаларга айланиб бораётгани одамни қувонтиради. Янги мавсумда бизни янада ўзига хос ва дадил фикрлар кутмоқда.

Foto: Flickr

Фото: Flickr

Кичик залдаги тўйлар

Илгари кўпчилик ёшларнинг тўйлари бир неча юзлаб меҳмонларга мўлжалланган дабдабали тантаналар билан ўтказилган бўлса, охирги йиллар бундай тўйлар оила аъзолари ва яқин дўстлар иштирокида кичик залларда ўтказиладиган тўйларга айланиб бормоқда. Бу сизнинг байрамингизни ўзига хос, оилавий илиқлик ва шинамликда ўтказишга имкон беради.

Бир манзилда

Меҳмонхонада тўпланиш, никоҳни қайд қилдириш, бир неча жойдаги фотосессиялар, шаҳар ташқарисидаги зиёфат – байрамнинг бундай шакли тўй куни тинимсиз бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юришни талаб қилади. Бу эса ўз навбатида кўп вақтни олади ва харажатни кўпайтиради. Янги мавсумда яхшиси бундан воз кечиш ва тўй маросимларини бир манзилда ўтказиш фойдалироқдир. Бу ёшларнинг диққатини тўйга жалб қилишга ва тўй кунини йўлларда эмас, балки дўстлари, яқинлари даврасида ўтказишга ёрдам беради.

Замонавий технологиялар

Интернет ва ижтимоий тармоқлар нафақат ёшларнинг, балки катта ёшдагилар ҳаётининг ҳам  ажралмас қисмига айланди. Шунинг учун 2017 йилда кўпроқ тўйларга элекрон таклиф қилиш ва тўй сайтлари машҳур бўлади. Бу тайёргарлик жараёнини анча осонлаштиради, чунки ҳамма маълумотлар бир жойга йиғилади ва сиз зиёфат жойининг манзилини ҳар бир меҳмонга шахсан тушунтириб ўтирмайсиз.

Келинларнинг рангли кўйлаклари

Албатта, оқ рангли тўй кўйлаклари ҳар доим урфлигича қолаверади, лекин қиёфасига янада чирой қўшиш ва ўзига хослигини намоён қилмоқчи бўлган келинлар тўй кўйлакларнинг рангли трендига эътибор қаратишлари мумкин. Энг машҳур ранглар – бу пуштиранг, оч мовий, оч кулранг ёки қаймоқранг.

Манба: «Weddywood.ru»