Астрономлар Балиқ юлдузлар туркумида улкан сайёралар ва жигар ранг паканалар, муваффақиятсиз юлдузлар ўртасидаги оралиқ ҳолатда бўлган ноодатий объектни топди. Бу ҳақда Astrophysical Journal Letters’да чоп этилган мақолада сўз юритилади, деб ёзади «РИА Новости».

Foto: NASA

Фото: NASA

«SIMP0136 ни жигарранг паканалардан ўз юлдузларидан қочиб кетган ‘мустақил’ улкан сайёралар нуфузли клубига ўтказилиши биз учун ёқимли кашфиёт бўлди. Аввалроқ уни жигарранг пакана деб ҳисоблаган вақтда ҳам биз ушбу объектда ҳаво борлигини кўрсатувчи белгиларни топгандик. Уни ўрганиш бошқа экзосайёралар таркиби ва ундаги атмосфера ҳолатига ойдинлик киритишга ёрдам беради», — дея аниқлик киритади Монреал университети тадқиқотчиси Этьен Артиго.

Артиго ва унинг ҳамкасблари аввалроқ энг совуқ ва ноодатий жигар ранг пакана ҳисобланган объект — SIMP0136 хусусиятларини ўрганиб, сайёралар ва юлдузлар ўртасидаги чегара янада ноаниқ эканлигини аниқлади.

Мазкур юлдузгача бўлган масофа астрономларга унинг юзаси ҳароратини жуда аниқ ўлчаш, унинг кимёвий таркибини ҳисоблаб чиқиш ва бошқа хусусиятларини очиш имкониятини берди.