«Роскосмос» Россия космик ҳаракати давлат корпорацияси қора туйнук яқин масофадан қандай кўринишда бўлиши ҳақидаги видеони намойиш этди, деб хабар берди «Вести.ru».

Телестудия ижодкорлари компьютер графикаси ёрдамида Ер сайёраси Сомон йўли галактикасининг четида эмас, балки марказида жойлашгандаги ҳолатнинг модулини яратди.

Бундай вазиятда қора туйнукни шунчаки дала ҳовли деразасидан туриб кузатиш имкони бўлган бўлар эди, деб таъкидлади «РИА Новости».