Американинг SpaceX компанияси ўта оғир юк ташишга мўлжалланган Falcon Heavy ракетасининг марказий блоки синовини амалга оширди. Компания синов видеосини Twitter’га жойлади, деб хабар берди Арс Течниcа.

Синов май ойининг бошида Техас штатининг Макгрегор шаҳридаги компанияга тегишли ракета майдонида амалга оширилди. Falcon Heavy’нинг марказий блокининг биринчи тест босқичи омадли ўтди.

Falcon Heavy’нинг биринчи конструктив босқичи марказий блок ва ўртача оғир юкка мўлжалланган Falcon 9 ракетанинг биринчи босқичидаги модернизация қилинган бир жуфт ён тезлаштиргичларидан ташкил топган. Ташувчи паст таянч орбитага 63,8 тонна юкни олиб чиқишга қодир.

Компания ракетани биринчи бор учиришни 2017 йилнинг охирларига мўлжаллаган. SpaceX компанияси Falcon Heavy’га тежамкорлик мақсадида биринчи босқич Falcon 9’да ишлатилган ён тезлаштиргичларидан фойдаланган.