NASA ўта оғир юк ташишга мўлжалланган Space Launch System (SLS) ташувчи ракецининг синов парвозини 2019 йилда астронавтларсиз амалга оширишини маълум қилди, деб хабар берди «Коммерсантъ».

Foto: SpaceNews

Фото: SpaceNews

«NASA экипажни синов парвозига юбориш учун техник имкониятларга эга эканига ишончи комил. Бироқ бу каби улкан лойиҳага сарфланган маблағ, таваккаллар ва техник омилларни инобатга олиб, миссия режасининг ушбу босқичида экипажни қўшиш лозимлиги борасидаги ўзгартиришларни ҳисобга олиш қийин», — дея аниқлик киритилди.

NASA экипажсиз парвоз аввалгидек «ернинг қуйи орбитасидан ташқарида парвозни амалга ошириш учун энг мақбул вариант» деб ҳисобламоқда.

NASA ўтган йилнинг июль ойида SLS’нинг Марсга парвозида фойдаланиладиган RS-25 ракета двигателининг синовини муваффақиятли амалга оширган эди. Lockheed Martin Corporation мудофаа концерни инсоннинг Марс орбитасига доир миссияси 2028 йилга режалаштирилганини маълум қилди.