Falcon 9 элтувчи ракетаси Американинг Флорида штатида жойлашган Канаверал бурнидаги космодромдан Inmarsat-5 F4 коммуникация сунъий йўлдошини олиб учди, деб ёзади «Газета.ru» SpaceX корпорациясига таяниб.

Foto: Reuters

Фото: Reuters

Стартдан ярим соат ўтиб, компания сунъий йўлдош муваффақиятли тарзда орбитага чиқарилганини тасдиқлади.

«Inmarsat-5 Flight 4 муваффақиятли тарзда ажралиб, оралиқ геостационар орбитага чиққани тасдиқланди», — дейилади SpaceX’нинг Twitter’даги хабарида.

Inmarsat-5 F4 турли классификациядаги самолётларни Wi-Fi сигнали билан таъминлаши керак.