Gizmodo нашри Халқаро космик станция борт муҳандиси, франциялик Тома Песке очиқ коинотга чиққан вақтда олган видеони тақдим этди.

Америкалик астронавт Шейн Кимбро билан биргаликда улар турли ишларни бажарди, шу жумладан, «Канадарм2» манипуляторини ёғлади, радиатор клапанини кўздан кечирди ва ХКСнинг япон сегментида бир нечта камераларни алмаштирди. Таъмир чоғида Песке станция ва Ер манзарасини кадрга муҳрлашга эришди.