Julien’s Auctions аукционида америкалик хонанда Элвис Преслига тегишли бўлган бриллиант тўғноғич сотилди. Бу ҳақда аукцион уйининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.

Foto: Delfi

Фото: Delfi

Тақа кўринишидаги ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган тўғноғич 205 минг долларга сотилди.

Шунингдек, кимошди савдоларида Nirvana гуруҳи етакчиси Курт Кобейн томонидан чизилган расм 64 минг доллар, Жон Леннон қаламига мансуб The Beatles гуруҳининг Sgt. Pepper’s Lonely Hearts Club Band альбоми муқоваси қораламаси 87,5 минг долларга харидорини топди.