Астронавт Нил Армстронг томонидан Ерга етказилган Ой тупроғи қолдиқлари бўлган сумка Нью-Йоркдаги Sotheby’s аукционида сотилади. Унинг бошланғич қиймати 4 миллион доллар баҳоланмоқда, дея хабар беради TJournal.

Foto: Sotheby’s

Фото: Sotheby’s

«Ойнинг қайтариладиган намунаси» деган ёзув туширилган оқ сумка 1969 йили «Аполлон-11» миссияси доирасида 1969 йили Ойда бўлган.

Армстронг унда Ерга Ойнинг «Осойишталик денгизи» деб номланган ҳудудидан олинган тупроқ ва чанг намуналарини тўплаганди.

Сумка шу йил 20 июлда, инсон Ойга парвоз қилганининг 48 йиллиги нишонланадиган санада сотилади.