27 май Калифорнияда бўлиб ўтадиган кимошди савдосида америкалик қўшиқчи ва актёр Элвис Преслига тегишли бўлган самолёт сотувга қўйилади, деб хабар берди Associated Press.

Foto: The New Indian Express

Фото: The New Indian Express

Гап 1962 йилда ишлаб чиқарилган, ичи Преслининг буюртмасига асосан безатилган Lockheed Jetstar модели ҳақида кетмоқда. Самолёт 35 йилдан бери фойдаланилмаган, двигателлари ечиб олинган. Унинг нархи 2 миллиондан 3,5 миллион долларгача баҳоланмоқда.

Foto: GWS Auctions

Фото: The New Indian Express

Пресли ҳаво транспортларига қизиққан: унга тегишли бўлган Lisa Marie ва Hound Dog II самолётлари Мемфис шаҳридаги Элвиснинг «Грейсленд» ер-мулкида сақланади.

Аввалроқ, Julien’s Auctions аукционида хонанданинг бриллиант тўғноғичи 205 минг долларга сотилганди.