АҚШлик биологлар арзонга сотиб олиш мумкин бўлган метиленли кўк бўёқ одам терисига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлади, деб ёзади «РИА Новости».

Foto: “RIA Novosti”

Фото: «РИА Новости»

Илмий тажриба ўтказиш учун мутахассисларга уч хил категориядаги одамларнинг тери ҳужайралари керак бўлди, булар — ўрта ёшдаги соғлом кишилар, 80 ёш атрофидаги кекса кишилар ва тез қаришни келтириб чиқарувчи алоҳида касалликка чалинган ёш одамлар.

Ушбу бўёқ таъсир қилинганида тери намуналари аҳамиятли тарзда яхшиланди, бунга томирлар шаклланиши, тери жароҳатларининг битиб кетиши, коллаген ва эластин синтези ва бошқалар учун жавоб берувчи фибробластлар умрининг узайиши сабабчи бўлган.

Биологлар, шунингдек, бўёқнинг терига таъсири натижалари вақтинчалик бўлмаганини ва ўзгаришлар тажриба тугаганидан кейин ҳам кузатилганини таъкидлади.

Метиленли кўк бўёқ зарур концентрацияда олинса, кўк рангга бўялишни келтириб чиқармайди, шу туфайли, биологлар бўёқни тери қаришини секинлаштириш учун ишлатиш имконини берувчи янги тажриба ва тадқиқотларга умид қилмоқда.