Буюк Британиядаги Манчестер университети палеонтологлари динозаврларни уларнинг суякларида топилган оқсил қолдиқларидан тирилтириб бўлмаслиги ҳақидаги хулосага келди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Олимлар чиндан ҳам ушбу органик модда динозаврга тегишли эканлигини аниқлаш учун тираннозавр қолдиқларидаги коллаген изларини таҳлил қилди. Тадқиқот натижалари мазкур «қазилма» модда туяқушлар суягидан олинган коллагенга мувофиқ келишини кўрсатди.

Тадқиқотчиларга кўра, динозаврлар суякларида ўта қадимий биологик молекулалар мавжуд эмаслиги уларни биотехнологик услублар ёрдамида қайта яратишга имкон бермайди.