Bioquark компанияси ўқ ҳужайралар ёрдамида марҳум инсонлар миясини тиклаш устидаги тажрибаларга киришишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда STAТ портали манбаларига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.

Фото: STAТ

Компания бу йил ўтказиладиган тажрибалар учун 20 кишининг жасадидан фойдаланади. Аввалига уларга ўқ ҳужайралари инъекцияси юборилади. Сўнг олимлар махсус оқсил аралашмасини тўғридан тўғри орқа мияга юборади — бу янги нейронлар ўсишига олиб келиши керак.

Кейинчалик тадқиқотчилар 15 кун давомида лазер терапияси ўтказади ва бу туфайли нейронлар алоқа боғлаши лозим.

Олимлар бу вақт мобайнида мияда нималар рўй бераётганини кузатиб боради ва ҳар қандай ўзгаришларни қайд этади.