Мисрлик археологлар гуруҳи Ўртаер денгизи қирғоғида Александр Македонский ҳаёти ва бошқаруви даври (милоддан аввалги 356—323 йиллар)га оид қадимий мақбарани топди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Буюк саркарда асос солган шаҳар — Искандария яқинидаги мақбарадан ўша даврга мансуб 300 га яқин буюм аниқланди.

Яқин орада олимлар мақбара деворларида қолдирилган қадимги юнон тилидаги матнларни ўрганишга киришади. Экспертлар асосий савол — мақбара кимга тегишли эканлигига аниқлик киритиши лозим.

Маҳобати, яъни ҳудуди тўртта катта хонага бўлингани, ички безатилишидан келиб чиқиб, унда Александр Македонскийга яқин зодагонлар вакили дафн этилгани тахмин қилинмоқда.