«Islom.uz» сайти маъмурияти дорининг таъмидан рўза очилиш-очилмаслиги масаласига аниқлик киритди.

Фото: UAEInside

«Рўзадор инсон ифторликдан сўнг тиш шифокорига борса, сўнг эртаси куни рўзадор бўлса-ю даволатган тишидан дорининг мазаси келиб турса (кечгача шу ҳол такрорланса) рўзаси очилган ҳисобланадими?» — дея мурожаат қилган сайт фойдаланувчиси.

«Таъм билиш ила рўза очилмайди», — деб жавоб берди сайт маъмурияти.