Ер сайёрасидаги энг узоқ умр кўрувчи жонзотлар деб Кариб денгизи тубида яшовчи қимирламайдиган чувалчанглар тан олинди. Уларнинг айримлар 300 дан ортиқ яшаган, деб хабар беради «РИА Новости».

Фото: Science of Nature

«Escarpia laminata турининг кўп индивидлари 250 ёшга етади ва бошқа жонзот ўта олмаган чегарадан ўтади. Ушбу турнинг энг узун индивидларининг ёшини аниқлашдаги хатоликларни инобатга олсак, айримлари бундан ҳам кўпроқ умр кўриши мумкин», — деди Филадельфиядаги (АҚШ) Темпл университети вакили Аланна Дуркин.

Ушбу рекордга бироз яқинлашувчи яна бир тур Гренландия китларидир. Улар 200 йил умр кўриши мумкин.