Мақолада тарихда кузатилган энг ноодатий ёмғирлар ҳақида маълумот берамиз.

Фото: «Маркетиум»

Балиқ ёмғири

Гондурас, 2003 йил

Умуман олганда, Йорода деярли ҳар йили осмондан балиқ ёғилади: ёзги бўронлар уларни яқин орадаги кўллардан олиб келади. Аммо 2003 йилда балиқ ёмғири кўпроқ охир замонни эслатиб юборди, чунки балиқлар осмондан бутун бир кун давомида ёғилиб турди.

Медуза ёмғири

Токио, 1998 йил

Шилимшиқ мавжудотлар Токио кўчаларини тўлдирди, маҳаллий ҳукуматга эса йўлларни тозалаш учун жуда кўп вақт керак бўлди.

Буғдой ёмғири

Испания, 1804 йил

Айнан Испания жанубида ҳосилсизлик кузатилаётган бир пайтда буғдой ёмғири маҳаллий аҳоли учун худонинг мўъжизаси бўлиб туюлди. Охир-оқибат, кучли муссон Шимолий Африкадаги омборларни бузиб, буғдойни ўша ердан олиб келгани маълум бўлди.

Қуш ёмғири

АҚШ, 2011 йил

Рождество арафасидаги тунда АҚШнинг Арканзас штати осмонидан нақ беш мингга яқин ўлик қораялоқ қушлари ёғилди. Паррандашунослар бу қушлар қаердан келгани ва улар нима учун нобуд бўлганини аниқлай олмади.

Чувалчанг ёмғири

Шотландия, 2011 йил

Шотландиялик мактаб ўқувчилари футбол майдонида жисмоний тарбия билан шуғулланаётган пайтда уларнинг устига чувалчанг ёмғири ёғиб берди. Аммо бунинг сабаби топилмади, ахир ўша куни яқин орада на бўрон, на қандайдир кучли шамол ҳам кузатилмаган эди-да.

Ўргимчак ёмғири

Австралия, 2015 йил

Бунақаси фақат Австралияда содир бўлиши мумкин. Гоулберн яқинида махсус енгил «парашютлар»ни тўқиб, шу тариқа округ бўйлаб саёҳат қилувчи ўргимчаклар колонияни ташкил қилди. Аммо кутилмаган қуюн бутун колонияни даст кўтариб, тўғри австралияликларнинг бошларига олиб борди.

Қурбақа ёмғири

Сербия, 2005 йил

Осмондан қурбақалар ёғилган вақтда маҳаллий аҳоли саросимага тушиб қолди. Кейинроқ маълум бўлишича, кучли қуюн бадбахт қурбақаларни яқин орадаги кўлдан олиб, шаҳар устига сочган.

Манба: Rambler Weekend