Azimut Travel билан саёҳатга чиққан ўзбекистонлик футбол мухлислари 16 август куни ҳисоб бўйича иккинчи «Эль-Класико»га гувоҳ бўлди. 13 август куни «Камп Ноу» аренасига ташриф буюрган бўлсак, 16 август куни бизни Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» аренаси кутиб турганди.

Фото: «Дарё»

Замонавийлиги жиҳатдан ҳам, мухлис борасида ҳам «Реал Мадрид» стадиони анча олдинда десам, ҳар икки стадионга ташриф буюрганлар фикримга қўшилса керак. Жавоб ўйинида «Сантьяго Бернабеу»даги муҳит шу қадар ажойиб эдики, буни сўз билан таърифлаш қийин. Уни ҳис қила олган одам миллионлар ўйинига шўнғиб кетади, «Реал»га меҳр қўяди.

Фото: «Дарё»

16 август куни Мадриддаги стадионга Ўзбекистон байроғи билан боргандик. Бу бизга қўл келиб, 5 нафар ўзбекистонлик мухлисларни учратдик. Мамлакат байроғини кўрган ватандошларнинг ўзлари унга қараб учиб келишди. Ҳаммалари «Эль-Класико»ни кўриш учун Тошкентдан етиб келишганди.

Фото: «Дарё»

Учрашувга тўхталмайман. Бизнинг Испанияга саёҳатимиз давомида «Барселона»нинг омади умуман юришмади ва асосан «Реал» мухлислари байрам қилишди. «Камп Ноу»да Шерзод Ярашев исмли Каталонияда истиқомат қиладиган «Барселона» мухлиси туғилган кунини нишонлаб, мақсадига ета олмаганди. «Сантьяго Бернабеу»да эса «Барселона»нинг бошқа мухлиси Умидбек Жуманиёзов туғилган кунига севимли жамоасидан «совға» қабул қилиб олди.

Фото: «Дарё»

Azimut Travel ва «Туризм» газетаси «Эль-Класико» билан боғлиқ тажрибаларини янада бойитиб олди. Шундан келиб чиқиб, «Реал» ва «Барселона» иштирокидаги бир қатор ўйинларга янги турлар ташкил қилиш режалаштирилган. Уларнинг нархи катта эҳтимол билан биринчисидан арзонроқ бўлади. Биринчисида мухлислар «Реал» футболчиларига Испания Суперкубогининг топширилиш маросимини бевосита жонли кузатиш имкониятига эга бўлишди. Улар катта эҳтимол билан кейинг саёҳатни Британияда ўтказади.

Фото: «Дарё»

Навбатдаги турлар икки хил кўринишда бўлиши мумкин: европа бўйлаб ва Испания бўйлаб. Иккинчисида ишқибозлар Барселона, Мадрид, Виго, Севилья, Валенсия каби чиройли шаҳарларга бориб, стадионларда футбол кўришлари, ўша шаҳарнинг бош стадиони турларида иштирок этишлари мумкин бўлади.

Фото: «Дарё»

17 август тонгида Azimut Travel саёҳатчилари Мадриддан Парижга етиб келди. 18 август тунигача Франция пойтахтида сайр қиладиган мухлислар, 19 август тонгида Тошкентга кириб келади.

Azimut Travel

Манзил: Самарқанд шаҳри, А. Жомий кўчаси, 65 уй

Телефон: +99895 5079469

Офис: +99866 2332666

Реклама бўлим: +99898 5731111

E-mail: sayohat@azimut.uz