Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати сўнгги вақтларда ёши катта ва кекса фуқароларга нисбатан содир этилаётган ўғрилик ва фирибгарлик жиноятлари кўпайганлиги муносабати билан қидирувга берилган шахслар ҳақидаги хабар фотоматериалларини таҳрирлади.

Хабарнинг биринчи таҳририга илова қилинган суратларнинг бирида қидирувга тушган шахслардан бирининг «кийиниши вилоятликларга ўхшаши» қайд этилган эди. Хабарнинг янги таҳририга илова қилинган суратларда «вилоятларга ўхшаб кийиниш» ҳақидаги таъкид олиб ташланган.

Фото: «GUVD.uz»

Худди шу фотоматериалнинг русча талқинида гумонланувчи «яхши кийингани» қайд этилган.

Фото: «GUVD.uz»

Қайд этиш жоиз, Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати томонидан эълон қилинган мазкур фотоматериал ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларнинг кескин норозилигига учради.