Хоразмда вилоятни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» маълум қилди.

Фото: «Ўзбекистон 24»

Жорий йилнинг 21—27- август кунлари олиб борилган профилактик ишлар натижасида жиноятчиликнинг кескин пасайиши, тунги вақтларда эса умуман жиноят содир қилинишига йўл қўйилмади. Қидирувда юрган 4 нафар шахс ушланиб, 2356 нафар шахс мулкини қаровсиз қолдирмаслиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Тунги пайт назоратсиз қолган 10 нафар вояга етмаган аниқланиб, тегишли масканлар масъул ходимларига қонуний чора кўрилди. Бемақсад юрган 3706 нафар шахс ички ишлар идораларига олиб келиниб, прафилактик суҳбатлар ўтказилди.