Германиянинг Brabus ательеси ўзининг янги лойиҳасини — компанияда дунёдаги энг кучли ва тезкор кабриолети дея таърифланаётган 900 кучга эга Mercedes-Benz S-Class’ини тақдим этди. Автоулов сентябрь ойининг ўрталарида Франкфуртда бўлиб ўтадиган моторшоуида намойиш этилади, деб хабар берди «Мотор».

Фото: «Мотор»

Янгилик Mercedes S65 базаси асосида яратилган бўлиб, ҳажми 6,0 литрдан 6,3 литрга қадар кўтарилган ўн икки цилиндрли битурбо мотор билан жиҳозланган.

Фото: «Мотор»

Автомобилга модификация қилинган етти поғонали узатмалар қутиси ва ишқаланишнинг блокировкаси 40 фоизга қадар кўтарилган Brabus’нинг орқа дифференциали ўрнатилган.

Фото: «Мотор»

Агрегат қуввати 270 от кучига тенг бўлиб, максимал айланишлар моменти 1500 Нм.ни ташкил этади.

Фото: «Мотор»

Нолдан юз километр тезликка 3,9 сонияда чиқади, бу стандарт Mercedes-AMG S 65 Cabriolet’дан 0,2 сонияга тезроқ демакдир. Максимал тезлиги эса соатига 350 километрга тенг.