Қуёшда янги ўта кучли чақнаш қайд этилди. Бу ҳақда Россия фанлар академияси Физика институти маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

Фото: NASA

Институт қуёш рентген астрономияси лабораториясига кўра, чақнашлар туркуми 4 сентябрда бошланди. Олдинига 4-5 балли кичик чақнашлар, 6 сентябрда эса 2,2 балли чақнаш рўй берди. Шу куннинг ўзида фавқулодда кучли Х9.3 чақнаши кузатилди.

Институт вакиллари Ерда 4 балли (5 балли шкала бўйича) магнит бўрони юз бераётганини билдирди. Унинг кучи тахмин қилинганидан 10 баробар кучли бўлди.

Бўрон сайёра миқёсида содир бўлаётгани таъкидланмоқда.