Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб малака сертификатига эга бўлган талабгорларга сертификатни олгандан бошлаб 3 йилгача маълум бир имтиёзларга эга бўлиши назарда тутилган.

Қарорнинг абитуриентлар учун муҳим жиҳати шундаки, олий таълим муассасалари бакалавриатининг кириш тест синовлари мажмуасига чет тили (инглиз, немис, француз) фани киритилган йўналишларда чет тили фанидан белгиланган максимал баллни қўлга киритиш учун B1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга бўлиш талаб қилинади.

Агар абитуриент B1 даражадаги миллий сертификатга эга бўлса, у 1 август имтиҳонларида чет тилидан имтиҳон топширмайди ва абитуриентга чет тилидан олишими мумкин бўлган энг юқори балл қўшиб берилади.

Profi Education жамоаси қуйидаги видео орқали бу сертификатнинг олиш тартиби, унинг халқаро IELTS имтиҳонидан фарқлари тўғрисида маълумот берди.