Флорида шимолида жойлашган Кичик Гаитида шифокорлар «Ирма» тўфони сабаб ҳомиладор аёлнинг уйига етиб ололмади, деб хабар беради Forum Daily.

Фото: «12news.uz»

Уйда ёлғиз ўзи бўлган аёл шифокорлар ёрдамисиз фарзандини дунёга келтиришига тўғри келди.

Шифокорлар аёлга телефон орқали консултация бериб турди. Кейинроқ, она ва янги туғилган қизалоқ тез ёрдам машинасида шифохонага етказилди.

Майамидаги фавқулодда вазиятлар бўйича директор Пит Гомеснинг айтишича, вазият хавфлилигича қолмоқда, шунинг учун қутқарувчилар экипажи об-ҳаво шароити яхшиланмагунга қадар ишлашда давом этади.

Шунингдек, у об-ҳаво шароити туфайли ҳар доим ҳам чақирув бўйича етиб бориш имкони бўлмаётганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, «Ирма» тўфони мутахассисларнинг баҳо беришича, Атлантика океанида қайд этилган тўфонларнинг энг кучлиси саналади.

5 сентябрь, сешанба куни тўфон Саффир-Симпсон шкаласи бўйича бешинчи даражага етди.