Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг 1-сонли Тошкент академик лицейи директори тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

«Ички ишлар вазирлигининг 1-сонли Тошкент академик лицейига ички ишлар вазирининг 2017 йил 29 август кунидаги шахсий таркиб бўйича буйруғига асосан подполковник Ерназаров Солижон Еркинович ички ишлар вазирлигининг 1-сонли Тошкент академик лицейи директори лавозимига тайинланди», — дейилади хабарномада.