Кореядаги ўзбек таомлари ресторанида паловга бўлган талаб кескин ошди. Бу ҳақда ошпаз Баҳриддин Чустий Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Фото: UzReport

«Бугун Кореядаги Lazzat ресторани раҳбари телефон қилиб, Гиннес ошидан кейин савдоимиз бир неча баробарга ошди, одамлар ўша Гиннесга кирган ошни ейиш учу ‘оқиб’ келмоқда дедилар», — деб ёзди у.

«Шундай маълумотларни эшитиб сарфлаган вақт ва умримиз зое кетмаганига хурсанд бўлар экансан», — қўшимча қилди ошпаз.

Дунё рекордини ўрнатган палов Тошкентдаги O‘zbegim фестивали доирасида тайёрланди. У Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.