Шу йилнинг 11–14 сентябрь кунлари соғлиқни сақлаш вазири А. Шодмонов раҳбарлигида Ўзбекистон делегацияси Венгриянинг Будапешт шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюросининг 67-сессиясида иштирок этмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тадбир кун тартибига Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якабнинг 2016–2017 йилларда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи, ЖССТнинг 2019–2023 йилларга мўлжалланган умумий иш дастури, «Саломатлик–2020» сиёсатини амалга ошириш, Европа минтақавий бюросига аъзо давлатлар ўртасида дори-дармон таъминоти билан боғлиқ алоқаларни яхшилашга доир бир қатор долзарб масалалар муҳокамаси киритилган.

Сессия 14 сентябрга қадар давом этади.