Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жорий йил 12 сентябрдан кучга кирадиган хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги курсларини белгилади.

Фото: UZ24

1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинга қараганда 7,87 сўмга пасайиб, 8092,13 сўмни ташкил этди.

1 евро ўтган ҳафтага нисбатан 73,17 сўмга кўтарилиб, 9718,65 сўмга етди.

Хорижий валюталарнинг 12 сентябрдан бошлаб сўмга нисбатан қиймати қуйидаги расмда келтирилган.