Instagram ойлик аудиторияси 800 миллион фаол фойдаланувчини ташкил этмоқда, улардан 500 миллиони хизматдан ҳар куни фойдаланади. Бу ҳақда фотосервис вице-президенти Кэролин Эверсон маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Фото: EPA

Шу тариқа, апрелдан бери Instagram’дан ҳар ойда фаол фойдаланувчилар сони 100 миллионга ошди. Унинг асосий рақиби — Snapchat сервиси августда кунлик 173 миллион фаол фойдаланувчи ҳақида маълум қилганди.

Instagram вакилларига кўра, ҳозирда сервис билан 2 миллиондан ортиқ реклама берувчи ҳамкорлик қилмоқда. Мартда уларнинг сони 1 миллиондан иборат эди.