Бир ойдан кейин бемалол ўтган йилги жинсиларни ва керакли ўлчамдаги баҳорги кўйлакларни кийишга ёрдам берадиган фойдали маслаҳатлар билан танишинг!

Фото: Shutterstock

Тез-тез овқатланинг

Бир кунда уч марта эмас, беш марта енг. Лекин оз-оздан ва ўйлаб: порция муштингиз ўлчамида ва фақат мураккаб углеводлардан ташкил топмаган бўлиши керак.

Шунда сиз кун давомида ўзингизни оч ҳис қилмайсиз ва шоколад, пишириқлар билан тамадди қилишни камайтирасиз.

Кун давомида кўпроқ суюқлик ичинг

Чанқоқни кўпинча очлик деб қабул қилишади — ва ейишади, лекин аслида бир пиёла сув ичишни хоҳлаган бўлишади. Овқатланишни айнан ундан бошланг — у керагидан ортиқча ейишга имкон бермайди.

Олтидан кейин енг

Парҳезшуносларнинг фикрича, кечки овқатни яхшиси ухлашдан тўрт соат олдин еган маъқул — шунда организм овқатни ҳазм қилишга улгуради. Лекин агар сиз соат 22.00 да эмас, масалан, 1.00 да ухлашга ётсангиз, у ҳолда сиз бу вақтгача оч қоласиз ва ярим тунда овқатланишга мажбур бўласиз.

Қўлларингизни иш билан банд қилинг

Кечқурун телевизор қаршисида ўтирганингизда, ўзингиз сезмаган ҳолда ортиқча ширинликлар ёки ёнғоқлар еб қўйишингиз мумкин.

Шунинг учун қўлларингизни егуликлардан ташқари бошқа бирон-бир иш билан банд қилинг: тўқинг, кашемир свитерингиздаги юмалоқчаларни олиб ташланг ёки ўзингиз хоҳлаган иш билан шуғулланинг.

Товуқ тўшини ўз ҳолига қўйинг

Озишни орзу қилувчиларнинг кўпчилиги товуқ тўшининг бир қисмини ўз менюларининг асоси қилиб белгилайдилар. Натижада бир ҳафтадан кейин тўғри овқатланиш уларда ғамгинлик уйғотади, икки ҳафтадан кейин эса тунлари шоколадни шўрвага қўшиб ейдиган бўлишади.

Бундай қилиш нотўғри — турли хилдаги озиқ-овқатларни истеъмол қилинг, товуқ гўштини ҳам бир ҳафтада бир-икки марта ейишингиз мумкин.

Манба: «Passion.ru»