2 октябрь, душанба куни Facebook компанияси ижтимоий тармоққа жойланадиган реклама қоидаларга мос келиш-келмаслигини текширадиган минг кишини ишга олмоқчи эканлиги ҳақида эълон қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».

Фото: Getty Images

Бу сентябрда келиб чиққан можародан сўнг ижтимоий тармоқ томонидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг бир қисмига айланди, ўшанда Facebook’ка буюртмачилари Россияга алоқадор деб гумон қилинган 3 мингга яқин сиёсий реклама эълонлари жойланганлиги маълум бўлган эди.

Ишончсиз аккаунтлар ёрдамида сотиб олинган бундай реклама ўтган йилги АҚШ президенти сайловлари арафасидаги сайлов кампанияси чоғида ҳам эълон қилинган.

Рекламани текшириш учун янги ходимларни ёллашдан ташқари, Facebook реклама шаффофлигини оширмоқчи, шунда ҳар қандай фойдаланувчи уни ким эълон қилганини, ушбу реклама берувчи яна қандай эълонларни жойлаганини кўриши мумкин бўлади.