Бир кунда компьютер қаршисида саккиз-ўн соатгача вақтингизни ўтказиш билан сиз ўз организмингизга жиддий зарар етказишингиз мумкин.

Фото: «Хитрости жизни»

Юз бериши мумкин бўлган хавфларни камайтириш учун бир неча оддий қоидаларга риоя қилишнинг ўзи етарли бўлади:

  • Кўзларингизни эҳтиёт қилинг. Замонавий техника эски экранларчалик кўзларнинг соғлиғига зарар бермайди. Лекин уларга тушадиган зўриқишдан қочиб қутулиб бўлмайди. Экрангача бўлган масофа ярим метрни, унинг эгилиш бурчаги эса — тахминан 30 градусли бўлишига эътибор беринг. Мунтазам равишда кўзлар учун машқлар бажариб туринг.
  • Қоматингизни тўғри тутинг. Креслони суянчиғининг эгилиш бурчаги 30 градусни ташкил этадиган, ўтирғич баландлигини эса қўлларни горизонтал ҳолатда тутишга имкон берадиган қилиб тўғриланг. Оёқлар тўғри бурчак остида туриши, елкалар эса— кўтарилиб ҳам, тушиб ҳам турмаслиги керак.
  • Танаффуслар қилиб туринг ва машқлар бажаринг. Ҳар ярим соатда 5 дақиқага ишдан чалғишга ҳаракат қилинг, оёқларни машқ қилдиринг ва кўзларингизга дам беринг.

Фото: «Хитрости жизни»

Манба: «Хитрости жизни»