Yahoo компаниясига уюштирилган хакерлик ҳужуми, аниқлаштирилган маълумотларга кўра, уч миллиард аккаунтнинг барчасига даҳл қилган, деб ёзади Meduza интернет-компанияга таяниб.

Фото: Yahoo

Аввалроқ бузиб кириш натижасида хакерлар Yahoo аккаунтларининг бир миллиарди ҳақидаги маълумотларни қўлга киритган бўлиши тахмин қилинган эди.

Ёвуз ниятлилар қўлига исм-шариф, туғилган сана, электрон почта манзиллари, телефон рақамлари ва пароллар каби шахсий маълумотлар тушиб қолган бўлиши мумкин.

Хакерлар Yahoo’га 2013 йилда ҳужум қилган, аммо киберҳужум 2016 йилдагина аниқланган эди.