Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Владимир вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни Мудофаа вазирлиги самолётида Ватанга қайтариш бўйича ҳукумат комиссиясини тузиш ҳақида кўрсатма берди.
Ўзбекистон ҳукумати ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва жабрланувчиларга барча зарур ёрдамни кўрсатади. Бу ҳақда, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Мавзуга доир: Владимир автоҳалокати қурбонлари ва жабрланувчиларини олиб қайтиш учун Ўзбекистондан махсус борт учади
Ўзбекистон Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари ЙТҲга учраган фуқароларнинг шахсини аниқлаш бўйича тегишли ишлар олиб бормоқда.
Аввалроқ Ўзбекистон Соғлиқни салқаш вазирлиги ЙТҲ оқибатида жабрланган фуқароларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳ тузилгани ва у Россияга учиб кетишга тайёрлигини маълум қилган эди.
Мавзуга доир: Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тезкор гуруҳи Владимирга жўнаб кетишга тайёрлиги маълум қилинди
Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Россиянинг Владимир вилоятида автобус ва поезд тўқнашуви юз берган, оқибатда автобусда бўлган 56 нафар ўзбекистонликдан 19 нафари ҳалок бўлган эди.