Telltale Games компанияси Batman: The Enemy Within ўйинидан Россиянинг Туркияда ўлдирилган  элчиси Андрей Карлов фотосурати чиқариб ташланганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: Twitter / @BroTeamPill

Компанияга кўра, 6 октябрда ўйиннинг барча платформалар учун янгиланган версияси чиқарилган ва унда элчининг фотосурати йўқ.

«Биз юз берган ҳолатдан афсусда эканлигимизни билдирамиз ва стандартларимиз юқори даражада қолиши учун барча зарур чораларни кўрамиз», — дейилади компания баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Batman: The Enemy Within компьютер ўйинининг иккинчи қисмида Андрей Карловнинг жасади суратидан фойдаланилган, бунга Twitter фойдаланувчилари эътибор қаратган эди.