Россиянинг Владимир вилоятида 6 октябрга ўтар кечаси юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган 16 нафар ўзбекистонликдан 15-сининг шахси аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аввалроқ ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган 16 ўзбекистонликдан 14 нафарининг шахси аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир: ТИВ Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ва жабрланган ўзбекистонликларнинг исмларини эълон қилди
7 октябрь куни 15-жасаднинг шахси аниқлаштирилган. У 29 август куни 20 ёшга тўлган бухоролик Миршод Мирзоев Миржон ўғли бўлиб чиққан.
Қайд этиш жоиз, аҳволи оғирлиги сабаб ҳозирча Россияда қолдирилган уч нафар Ўзбекистон фуқароси орасида Миршод Мирзоевнинг отаси — 1974 йилда туғилган Миржон Латипов Мирзоевич ҳам бор.
«Россиянинг тегишли органлари 16-жасад шахси ва фуқаролигини аниқлаш ишларини олиб бормоқда», — дейилади ТИВ ахборотида.
Маълумот учун, ЙТҲ оқибатида 16 ўзбекистонликдан ташқари бир нафар Қозоғистон фуқароси ҳам ҳалок бўлган.
Мавзуга доир: Россиядаги ЙТҲда жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди