Чарчаган оёқларга бир лаҳзада ёрдам берувчи бир неча ишончли даволаш усулларини ўрганамиз.

Фото: «Lakosmetolog.ru»

Оёқлар учун ванна қиламиз

Шишларни кетказишнинг энг оддий усули – ванна қилиш. Бунда сувга турли хил воситалар қўшиш мумкин: денгиз тузи, қалампирли ялпиз томчилари ва ҳатто қайин барглари.

Оёқлар учун машқлар бажарамиз

Оёқлар шишининг олдини олишнинг энг яхши усули — мунтазам равишда спорт билан шуғулланиш. Шунинг учун спортнинг чўмилиш, велосипед ҳайдаш ёки тез юриш турларига қатнашиш лозим.

Шунингдек кечқурунлари оёқлар учун енгиллаштирувчи машқлар бажаришни тавсия қиламиз: навбати билан оёқ учида ва товонда юриш, оёқларни юқорига кўтариб ётиш, оёқ учларида ўтириб ва турадиган оддий машқлар бажариш.

Махсус компрессли кийим-кечаклар киямиз

Агар сизнинг ишингиз тез-тез самолётларда учиш ва машинада сафар қилишлар билан боғлиқ бўлса, унда сиз бундай вақтларда махсус компрессли кийим кийишингиз лозим бўлади: унинг ёрдамида шишларнинг олдини олиш учун томирларга тушадиган оғирликни камайтиришингиз мумкин.

Чарчаган оёқлар учун геллардан фойдаланамиз

Оёқларнинг қулайлигини махсус воситалар ёрдамида ҳам таъминлаш мумкин. Масалан, каштан шишлар пайдо бўлишининг олдини олади. Арника ва чаканда яллиғланишни камайтиради. Ментол совитувчи таъсир кўрсатади, гинкго билоба экстракти эса қон айланишини яхшилайди.

Шифокор билан маслаҳатлашамиз

Агар сиз кўплаб усулларни қўллаб кўрган бўлсангиз ҳам шишлар мунтазам равишда пайдо бўлаверса, шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Чунки шишларнинг доимий равишда пайдо бўлиши варикоз ва тромбофлебитнинг ривожланишига олиб келиши мумкин — булар эса шифокор назорати остида даволаш лозим бўлган жуда жиддий касалликлар ҳисобланади.

Манба: Rambler Weekend