Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Россиянинг Владимир вилоятидаги темирйўл кесишмасида юз берган автобус ва поезд тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлган ва шахси аниқланган 16-ўзбекистонликнинг шахсий маълумотларини эълон қилди.

Вазирлик Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига асосланиб хабар беришича, 16-қурбон — 1979 йил, 7 март куни туғилган, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шерозий маҳалласида истиқомат қилган Жўрабек Усмонов Жумаевич бўлиб чиққан.

«Ҳозирги кунда вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда», — дейилади ФВВ ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, Владимирдаги ЙТҲ оқибатида 17 киши ҳалок бўлган, уларнинг 16 нафари Ўзбекистон фуқаролари эди. 8 октябрь куни 15 нафар қурбоннинг жасади Ўзбекистонга олиб келинган эди.

Владимирдаги ЙТҲ оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари

  • Зиёдуллаева Гулсанам Машраб қизи, 24.06.2011 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Музработ тумани;
  • Норбоев Алимардон Қўшназар ўғли, 22.05.1992 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Музработ тумани;
  • Жўраев Маҳматкарим Жумақулович, 20.05.1966 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани;
  • Кенжаева Умида Бозоровна, 06.09.1990 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Музработ тумани;
  • Жўраназаров Абдуқодир Рустам ўғли, 08.11.1996 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Музработ тумани;
  • Сатторов Рўзмат Нурали ўғли, 23.02.1993 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Музработ тумани;
  • Қосимов Таваккалжон Турсунович, 10.04.1973 йилда туғилган, туғилган жойи — Андижон вилояти, Пахтаобод тумани;
  • Рўзиев Тоҳир Менглиевич, 30.01.1989 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Музработ тумани;
  • Маҳмудов Холмурод Рўзиевич, 19.09.1984 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани;
  • Абдукаримов Мардон Тўлқин ўғли, 20.09.1997 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Термиз тумани;
  • Эшонқулова Сарвар Қурбоназар қизи, 03.01.1992 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Музработ тумани;
  • Қурбонов Сапарвали Ёзмуротович, 08.12.1982 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Ангор тумани;
  • Тангриқулов Давлатбек Машрабович, 18.05.2015 йилда туғилган, туғилган жойи — Россия Федерацияси. Сурхондарё вилояти, Музработ туманида доимий рўйхатда турган;
  • Холмиров Юсуф, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти;
  • Миршод Мирзоев Миржон ўғли, 29.08.1997 йилда туғилган, туғилган жойи — Бухоро вилояти;
  • Жўрабек Усмонов Жумаевич, 07.03.1979 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани.