Telegram мессенжери яратувчилари жойлашув функцияси бўлган рус тилидаги 4.4 янгиланган версиясини ишга туширди. Бу ҳақда компания блогида маълум қилинди, деб ёзади «Ведомости».

Фото: Gursesintour

Фойдаланувчиларда айни пайтдаги жойлашув жойини реал вақт режимида исталган чатларда трансляция қилиш имкони пайдо бўлди.

Мессенжер асосчиси Павел Дуров «ВКонтакте»даги саҳифасида русча Telegram дунёга келганлиги ҳақида эълон қилди. Бу унинг туғилган куни — 10 октябрга тўғри келди.

Янги версияда рус, украин, француз, Индонезия ва Малайзия тиллари мавжуд.