МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг Сочи шаҳрида (Россия) бўлиб ўтадиган саммитида иштирок этиш учун келган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Путинга туркман алабайи зотига мансуб кучукчани совға қилди, деб хабар берди «РБК».

Фото: «РИА Новости»

Саммит бошланишидан олдин бўлиб ўтган икки томонлама музокаралар чоғида Путинга совғани топширган Бердимуҳамедов «алабайлар — жуда ҳам содиқ кучуклар», эканлигини таъкидлади.

«Бугун мен «Содиқ» лақабли алабай зотига мансуб кучукчани олиб келдим. Ўйлашимча, бу сизларда ҳам машҳур исм. У сизга ёқади деган умиддаман», — деди Бердимуҳамедов.

Фото: «ТАСС»

Туркман алабайлари — Ўрта Осиё овчаркаларининг бир тури. Туркманистонда ушбу зотдаги кучуклар ахалтека отлари билан бир қаторда миллий бойлик ҳисобланади.

2010 йилда Болгария бош вазири Бойко Борисов «Жанубий оқим» газ қувури бўйича бўлиб ўтган музокаралардан сўнг, Путинга болгар овчаркасини совға қилган эди, унга Баффи дея лақаб қўйишган. 2012 йилда Япониянинг Акита префектураси раҳбари Россия зилзила оқибатида Япониянинг шимоли-шарқий ҳудудига кўрсатган ёрдамига миннатдорчилик сифатида акита-ину зотли «Орзу» кучугини совға қилган эди. Путиннинг энг машҳур кучуги — лабрадор зотли Кони. Уни 2000 йилда ФВВ вазири лавомида бўлган Сергей Шойгу совға қилган. Кони 2014 йилда ўлган.