MyDay нуфузли халқаро танловларда Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилаётган санъаткорларни санаб ўтди.

Фото: MyDay

Сабина Мустаева

Фото: MyDay

2015 йилда ёш ижрочи «Голос. Дети» танловида ғалаба қозонган. Энди эса ёш, истеъдодли хонанда ўзини шу танловнинг полякча турида синаб кўрмоқда.

Сардор Милано

Фото: MyDay

2015 йил «Х-фактор. Главная сцена» нуфузли танловида ғолибликни қўлга киритган, 2016 йилда эса «Голос» танлови финалигача етиб келган хонанда бу йил «Новая волна» фестивали ғолибига айланди.

Азиза Низамова

Фото: MyDay

24 сентябрь куни Қозоғистонда I’m Singer шоусига старт берилди. Мазкур шоуда Азиза 14 нафар ижрочи билан биргаликда энг яхши хонанда унвони учун курашади.

Асадбек Аюбжонов

Фото: MyDay

11 ёшли дирижёр Москва Давлат Симфоник Оркестрини бошқариб, «Россия» телеканалидаги «Ғаройиб одамлар» кўрсатуви томошабинларини ҳайратга солди.

Саида Сайдиева

Фото: MyDay

30 сентябрь куни Қозоғистонда Silk Wаy Star 2017 халқаро вокал танлови бошланди. Хонанда Саида мазкур танловда Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилмоқда.

У танловнинг биринчи турида Юлдуз Усмонованинг «Дунё» қўшиғини куйлаб, лойиҳадаги иштирокини давом эттирмоқда.