Москва шаҳридаги Мешанский туман суди Россия Федерал хавфсизлик хизматига маълумотлар тақдим этишдан бош тортгани учун Telegram Messenger LLP компаниясини 800 минг рубль (қарийб 14 минг доллар) миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда

Фото: Reuters

Судья компанияни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор деб топди. Агар мессенжер қонунда белгиланган муддат давомида жаримани тўламаса, ундан жарима икки баробар ундирилади. 

Суд баённомасида ФХХ 14 июлда мессенжерга қонун талабини бажариш ва шифр калитларини тақдим этиш учун огоҳлантириш йўллагани қайд этилган. Компания бу талабни 5 кун мобайнида бажариши лозим эди. Бироқ август охири ҳолатига ҳам талаб бажарилмади.

Судьянинг аниқлик киритишича, ФХХ олти рақам ҳақида маълумот сўраган.