Alibaba асосчиси ва миллиардер Жек Ма фақат одамларга хос бўлган баъзи фазилатлар туфайли технология ундан ҳеч қачон ўзиб кета олмаслигига қатъий ишонади. Муваффақиятнинг сири айнан мана шу фазилатлар ичида ётади.

Фото: «Лайфхакер»

Жиддий қийинчиликларга қарамасдан, Жек Ма муваффақиятга эришишга муваффақ бўлди. У камбағал оилада улғайди, икки марта коллежга кириш имтиҳонларидан ўта олмади ва кўплаб иш берувчилардан эътирозли жавоблар олди. Лекин ҳозир унинг бойлиги тахминан 29 миллиард долларни ташкил қилади.

Муваффақият сири — ўз LQ даражасини ўстиришда

Жек Ма Нью-Йоркдаги Bloomberg Global Business Forum’да сўзлаган нутқида ўзининг муваффақият сирлари билан ўртоқлашди. IQ (ақл коэффициенти) ва EQ (ҳиссиётни идрок қилиш) қанчалик муҳим бўлмасин, мақсадга эришишда яна бир коэффициент — LQ ҳам жуда катта рол ўйнайди. «Агар сизни ҳурмат қилишларини хоҳласангиз, ўз LQ даражангизни оширинг», — дейди Жек Ма.

«LQ — бу машиналарда ҳеч қачон бўлмайдиган севги коэффициенти», — деб тушунтирди Ма. Юқори технологиялар дунёсида компьютер ҳар доим ҳатто IQ’си юқори бўлган одамдан ҳам тезроқ ва аниқроқ бўлади. Муваффақиятга эришиш учун бошқаларнинг ҳиссиётларини тушунишнинг ўзигина етарли бўлмайди.

Севги — бу одамларни машиналардан фарқ қилиб туради. Машиналарнинг юраги, жони ва ўз қарашлари йўқ. Одамнинг қалби, шахсий фикри ва қадриятлари бор. Биз биргаликда қайғуриш, керакли сўзларни танлаб айтиш ва вазиятга қараб жавоб қайтаришни биламиз. Биз ижодий фикрлаймиз, шунинг учун машиналарни назорат қила оламиз.

Манба: «Лайфхакер»