Facebook асосчиси Марк Цукерберг ўзини нормал одамдек тутишга ҳаракат қилади, бироқ интернет фойдаланувчиларининг кўпчилиги Цукерберг аслида ўзини одамдек кўрсатиб юрган ўзга сайёралик рептилоид эканлигига ишонади. Meduza конспирологлар бу борада қандай «далиллар» келтириши ва бу ҳақда Цукербергнинг ўзи нима дейиши ҳақида ҳикоя қилади.

Cyber Violence 18 октябрь куни Twitter’га Марк Цукербергнинг эски чиқишидан бир лавҳани жойлади. Унда Цукерберг кулгили изоҳ беради:  «... бу сизни ташвишлантиради, чунки сиз одамсиз. Мен ҳам одам эдим. Ҳозир ҳам одамман. Шунчаки, одам эмаслигим ҳақида эмас, ўзим ҳақимда ўтмишда гапирдим».

Албатта бу ҳазилга ўхшайди; бироқ интернет фойдаланувчилар доим Цукербергдан Facebook асосчиси одам эмаслиги ҳақидаги назариясини тасдиқловчи нималардир топишади. Масалан, Цукерберг 2016 йилнинг охирида кўрсатган «ақлли уй» тўғрисидаги роликда унинг тостердан тайёр тостни олиб, уни ейиши тасвирланган саҳна бор.

Фото: Meduza

Бунинг нимаси ғайриоддий? Унинг нонни қандай ейиши!

«Цукерберг тостердан битта тостни олади, унинг ликопчасида икки бўлак нон пайдо бўлади. Ҳаттоки, тост ейиш учун ҳам Цукербергга бир нечта дубл керак бўлди», — деб ёзади бу лавҳа ҳақида Тhе Pokе. Унга изоҳ қолдирганлар у нонни нотўғри томонидан ейиши ва уни чайнаганда оғзини ёпмаганлигига урғу беради.

Цукерберг бутун 2017 йил давомида АҚШ ҳудуди бўйлаб саёҳат қилди. У одамлар билан учрашади ва бу ҳақда Facebook’да ҳикоя қилади (бироқ шу тарзда мамлакат президентлигига номзодини қўйиш учун тайёргарлик кўраётганини инкор қилади).

Фото: Facebook/ Mark Zuckerberg

Буларнинг барчаси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларида шубҳа уйғотади. Баъзилар Цукерберг одамга ўхшаб кўринишга ҳаракат қилаётганига ишонади ва унинг номидан «ҳақиқий» постлар ёзади.

«Салом, мен Марк Цукербергман, менга оддий одам каби оқсил бирликларини озуқавий моддалар билан тўйинтириш ёқади».

Фото: Twitter/ @vexmark

«Бу суратларда одам дўстларим билан инсонларга хос кўп сонли машғулотлардан бири билан шуғулланаётганимиз акс этган».

Фото: Facebook

Фото: Twitter/ @Tyrone

«Бу суратда оқ футболка кийган, юзида туклари бор икки одам зоти билан стейкларни муҳокама қилаяпман. 8,32 долларга монетар транзакция ўтказилиб, 4 дақиқа-ю 32 сония кутганимдан сўнг илтифотли одам Жондан тайёр буқа гўштини олдим. Ҳайвон гўшти иссиқ эди».

Фото: Twitter/ @OrwellNGооdе

Ниҳоят, Цукербергнинг оёқлари ҳам шубҳа уйғотади — улар (ҳарҳолда бир нечта суратда) бошқа томонга букилади!

Фото: Twitter/ @TanyaSerbia

Суратга изоҳ: «Цукербергнинг оёқлари бошқа томонга букилади. Рептилоидлар уни йиғишда адашган».

«Кўпчилигингиз каби оддий ишлар — масалан, телефонимни ўрганиш ёки арқон ёрдамида кучугимни судраш давомида одамларга хос оёқларимда у ёқ-бу ёққа юришни яхши кўраман».

Фото: Twitter/ @Publius

Баъзиларга ҳеч қандай исбот керак эмас — улар шунчаки Цукерберг одам эмаслигига ишонади.

«Марк Цукерберг — барчамизда бўлгани каби ички органларга эга одам эканлигига ҳеч қачон ишонтира олмайсиз».

Марк Цукербергнинг ўзи бу ҳақда қандай фикрда? У 2016 йилнинг июнида Facebook’да тўғридан-тўғри трансляция ўтказди. Унда изоҳларда қолдирилган саволларга жавоб бера туриб, ўзининг рептилоидларга алоқасини инкор қилди.

«Марк, сиз аслида рептилоид эканлигингиз ҳақидаги мулоҳазалар мавжуд, — деб ўқийди Цукерберг трансляция давомида. — Ҳм... Айтмоқчиманки, айтмоқчиманки ‘йўқ’. Рептилоид эмасман». У асабий кўринарди ва бу саволни «жуда беъмани» деб атади.

First ever Live Q&A on Facebook! Leave questions and comments below.

Geplaatst door Mark Zuckerberg op Dinsdag 14 juni 2016

Цукербергнинг юқоридаги саволга жавоби 08:00 кўрсаткичидан бошланади.