Apple компанияси ўзининг шахсий шоусини суратга олишни режалаштирмоқда, бироқ шоуда сўкинишлар, шафқатсизлик ва яланғоч инсонлар иштирок этмайди. Бунинг ўрнига Apple комедия ва драмаларга эътибор қаратиш ниятида. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига таяниб, TJournal хабар берди.

Apple’нинг HBO ёки Netflix’да машҳурликка эришган «Тахтлар ўйини» каби шоуга қизиқиши йўқ. Компания Apple қурилмаси, масалан Apple ТV’си бор барча фойдалана оладиган лойиҳани ишга туширишни режалаштирмоқда. Компания раҳбарияти болалар шоу томоша қилаётганларида яланғоч инсонларни кўриб қолишларини истамайди.

Bloomberg

Ушбу қарор сабаб Apple’нинг продюсерлари ва ҳамкорларини уни «консерватив» дея атади. Аввалроқ, Тим Кук Carpool Karaoke шоусининг ишга туширилишини унинг айрим қисмларидаги «меъёрий бўлмаган ва жинсий гигиенага боғлиқ» сўзларни олиб ташлаш лозимлиги сабабли ортга сурганди.

Apple дастурлар нархини, шунингдек, уларни эфирга узатилиши ёки реклама қилиниши ҳақида хабарларни ҳозирча маълум қилмади.